АҚШнинг нонушта учун ёрмалар ишлаб чиқарувчи Cinnamon Toast Crunch бренди селфи-қошиқни тақдим этди, унинг бир учи қошиқдан иборат бўлиб, иккинчи учида гаджетни ўрнатадиган жой бор. Бу ҳақда Time журнали хабар бермоқда.
Яратувчилар таъкидлашича, қурилма дунёнинг анча ривожланган мамлакатларида юзага келган овқатланиш ва суратга олишдан бирини танлаш муаммосини ҳал қилишда зарур. «Сиз овқатланиб, дўстларингиз эса бундан бехабар қолган кунлар ортда қолиб кетди», — дейилади реклама ролигида.
Селфи-қошиқ узунлиги 76 сантиметрга тенг бўлиб, унга махсус пульт қўшиб берилади, у Android ва iOS бошқарувидаги қурилмалар билан ишлайди.
Изоҳ (0)