Суриялик шифокорлар бошига ракета парчаси тегиб кетган чақалоқни қутқариб қолишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Nur.kz». Шифокорлар «умид» маъносини англатувчи Амал исмини қўйишни таклиф қилган қизча онасининг қорнида эканлигида жароҳат олган.
Маълум бўлишича, янги туғилган чақалоқнинг онаси Алеппо шаҳри ракетадан ўққа тутилганда яраланган. Аёл зудлик билан шифохонага келтирилиб, кесарча кесиш операцияси ўтказилди.
Болани қўлга олган шифокорлар, унинг ҳам яраланганлигини кўриб ҳайратга тушди. Кичикроқ темир парчаси чақалоқ бошининг чакка қисмини жароҳатлаган эди. Ракета парчасини олиб ташлаш бўйича операция ўтказилиб, у муваффақиятли якунланди.
Изоҳ (0)