Малида қуролланган кишилар ҳужуми оқибатида икки полициячи ва икки нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, деб хабар беради «RIA Novosti».
Полициянинг маълум қилишича, ҳодиса 19 сентябрь, шанба куни Буркина-Фасо билан чегара яқинида жойлашган қишлоқда юз берган. Ўқ узувчилар мотоциклдан ҳужум қилган, сўнгра воқеа жойидан яширинган.
Яраланган полициячи ва бир нафар тинч аҳоли вакили ҳодиса жойида қурбон бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакилининг таъкидлашича, қолган икки жабрланувчи кейинроқ ҳалок бўлган.
Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)