КХДР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Японияда ўз-ўзини мудофаа этиш кучлари ваколатини кенгайтириш ҳақидаги тасдиқланган қонун «Осиё ва бутун дунёдаги тинчлик ва барқарорликка жиддий хавф туғдириши»ни маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Дипломатнинг фикрича, Токиога сайёранинг исталган ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш, жумладан Америка кучларига ёрдам кўрсатиш имкониятини берувчи ушбу ҳужжат «Япониянинг бошқа мамлакатларга бостириб киришига йўл очади».
«Ҳозирги вазият КХДРнинг мудофаа манфаатлари учун ҳарбий имкониятларни мустаҳкамлаш ҳақида қабул қилган қарори тўғри эканлигини исботлайди», — деб ҳисоблайди республика ташқи сиёсий бошқармаси.
Изоҳ (0)