Мексика қамоқхона муассасалари бош координатори вазифасини эгаллаб келган Селина Осегера Парра «Синалоа» наркокартели етакчиси Хоакин Гусман Лоэранинг қочишига алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Мексика Бош прокуратураси маълум қилди, дея хабар бермоқда «RIA Novosti».
Ҳозирча Парра бу иш юзасидан жавоб бераётган энг юқори мартабали амалдор бўлиб турибди. Ундан олдинроқ наркобарон қочиб кетган «Алтиплано» қамоқхонаси директори Валентин Карденас ҳам қўлга олинганди. Жами мазкур ҳодиса бўйича 13 киши ҳибсда сақланмоқда, уларнинг барчаси жиноятчининг ўта қаттиқ тартибли қамоқхонадан қочишига ёрдам берганликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хоакин Гусман Лоэра шу йил 11 июлида «Алтиплано» қамоқхонасидан 1,5 километрли ерости туннели орқали ғойиб бўлган. Мексика полицияси разведка хизмати раҳбари шундан сўнг лавозимидан айрилди.
Изоҳ (0)