АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Европага қўшимча равишда 12 та A-10 Thunderbolt II штурмчи самолётларини жойлаштиради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Қўшма Штатлар ҳарбий-ҳаво кучлари НАТО операциялари доирасида хавфсизликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар давоми сифатида бутун Европа бўйлаб тарқалган базаларга 12 та A-10 Thunderbolt II самолётини жойлаштиради», — деди АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги вакили.
Самолётлар билан бирга АҚШнинг Жоржия штатида жойлашган Муди ҳарбий-ҳаво кучлари базаси шахсий таркибидан 300 киши ҳамда қўшимча қурилма ва ускуналар Европага олиб келинади.
Самолётлар айнан қаерларга жойлаштирилиши улар Европага етиб келганидан сўнг маълум қилинади. Маълумот учун, август ойи охирида АҚШ бешинчи авлод F-22 Raptor самолётларининг бештасини Германияга жойлаштирган эди.
Изоҳ (0)