Бизнесмен Дональд Трамп Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига асосий номзод бўлиш учун ўзининг барча ресурсларини сарфлашини маълум қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Хусусан, у ўз машҳурлиги ва молиявий имкониятларидан фойдаланади. Трамп Республикачилар партиясидаги дастлабки овоз бериш жараёни (праймериз)да ғолиб чиқиш учун 100 миллион доллар ёки ундан ҳам кўпроқ сарфлашга тайёр.
Аввалроқ Трамп реклама учун 15 миллион доллар сарфлашга тайёрлигини айтган, бироқ қонунда белгиланган талаблар сабаб бу ишни қилмаган эди. Шунингдек, у мустақил номзод сифатида президентлик учун курашишдан ҳам бош тортмоқда.
Изоҳ (0)