Эроннинг бир қатор вилоятларини қамраб олган сув тошқинлари натижасида 18 сентябрь, жума куни камида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хусусан, олти киши Теҳрондан 25 километр жануби-шарқда жойлашган Пакдашт шаҳри яқинида ҳалок бўлган. Мамлакат жанубидаги Хормозган вилоятида эса тўрт киши чўкиб кетган бўлиб, уларнинг икки нафари болалар эди.
Аввалроқ Эрон ҳукумати, мамлакатда кузатилаётган кучли ёғингарчилик оқибатида бир қатор дарёлардаги сув сатҳи кўтарилиши, кўчкилар ва сув тошқинлари рўй бериши эҳтимолидан огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)