Норасмий жаҳон чемпионати саналмиш Дэвис Кубогининг жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – АҚШ терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг жуфтлик учрашуви якунланди, деб хабар беради «Оламспорт».
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — АҚШ қарама-қаршилигининг биринчи кунидан кейин ҳисоб 1:1 бўлиб турганди.
Афсуски, Фаррух Дўстов – Денис Истомин тандеми Стив Жонсон ва Сем Куэрри дуэтига 3:6, 2:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Дўстовнинг кўплаб вазиятларда хатоликларга йўл қўйиши натижасида мағлубият қабул қилиб олинди, дейиш мумкин. Энди эртага, 20 сентябрь куни яккаликдан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Истомин Сокка, Дўстов эса Жонсонга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)