Тошкентда теннис бўйича Ўзбекистон – АҚШ терма жамоалари ўртасида Дэвис кубоги плей-офф учрашувининг биринчи кунги баҳслари якунланди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Дастлабки баҳсда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин беш сет якунига кўра, АҚШ вакили Стив Жонсонни мағлуб этиб, Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи ўйинда Фаррух Дўстов АҚШ терма жамоаси аъзоси Жек Сок билан куч синашди ва 5:7, 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шундай қилиб, биринчи кунги баҳслардан сўнг ўртадаги ҳисоб тенг — 1:1.
19 сентябрь куни жуфтликлар баҳсида Истомин / Дўстов дуэти Жонсон / Куэрри жуфтлигига қарши баҳс юритади.
20 сентябрь куни ўтказиладиган яккалик баҳсида Денис Истомин Жек Сок билан, Фаррух Дўстов эса Стив Жонсон билан куч синашади.
Изоҳ (0)