Чили ҳукумати 18 сентябрь, жума куни кечқурун мамлакатдаги кучли зилзила қурбонлари сони 13 кишига етганлигини маълум қилди. Бедарак йўқолганлар эса олти нафарни ташкил этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Фавқулодда вазиятлар бўйича миллий хизматнинг маълумотларига қараганда, Кокимбо маъмурий марказининг туманларидан бирида яна бир эркакнинг жасади топилган. Шу пайтгача ер қимирлаши оқибатида 12 нафар чилилик ҳалок бўлган деб ҳисобланган эди.
Таъкидланишича, Кокимбода 1,5 мингдан ортиқ фуқаронинг мол-мулкига зарар етган. Мамлакат бўйича эса бу кўрсаткич уч минггача одамни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Чили марказий соҳилларида 17 сентябрга ўтар кечаси юз берган 8,3 магнитудали зилзиладан сўнг, 18 сентябрь куни 6,3 магнитудали яна бир зилзила содир бўлди.
Изоҳ (0)