ФИФА бош котиби Жером Вальке 17 сентябрь куни ўз лавозимидан озод этилди. У ЖЧ—2014 чипталарини ноқонуний тарзда сотганликда айбланмоқда, деб хабар беради «Uff.uz».
Мазкур мутасаддига айбловларни ЖЧ чипталарининг расман сотуви билан шуғулланадиган JB Marketing корхонасининг раҳбари Бенни Алон келтирган.
Маълумотларга қараганда, Вальке томонидан 8 мингдан зиёд чипталар назоратсиз йўқ қилинган, аниқроғи, сотиб юборилган ва бунинг натижасида собиқ бош котиб 2 миллион евро даромад кўрган.
Ҳозирча Вальке бу айбловларни рад этмоқда. Суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Изоҳ (0)