Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Сабина Шарипова Грузиянинг Телави шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради «Оламспорт».
Турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида қайд этилган Сабина тўғридан-тўғри иккинчи даврага қўйилган эди.
17 сентябрь куни Ўзбекистон вакиласи иккинчи давра учрашувида россиялик теннисчи Валерия Погребнякни 6:1, 6:3 ҳисобида таслим этди. Энди Сабина чорак финалда яна бир россиялик теннисчи Полина Новиковага қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)