АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трамп Оқ уй раҳбари лавозимига сайланган тақдирда, маошдан воз кечишини маълум қилди. Ҳозирда мамлакат президентининг маоши 400 минг долларни ташкил этади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Президентлик лавозимига сайланган тақдиримда, биринчи навбатда маошдан воз кечаман», — деди Трамп ва бу унинг учун муаммо бўлмаслигини қўшимча қилди.
Дональд Трамп мамлакат президентлигига номзодини қўйгандан сўнг, йилига 400 миллион доллар ишлаб топишини, шунинг учун сайловолди кампаниясига 1 миллиард доллардан кам бўлмаган маблағ сарфлашга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтган.
Шу пайтгача АҚШнинг икки президенти – Герберт Гувер ва Жон Кеннеди маошдан воз кечиб, уни эҳсон қилган.
Изоҳ (0)