Франкфурт халқаро автосалони (Internationale Automobil Ausstellung, IAA) очилиши ва BMW янгиликлари тақдимоти чоғида компания раҳбари Харальд Крюгер ҳушидан кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Автосалон иштирокчиларини қутлаб, BMW қўлга киритаётган ютуқлар, бўлажак янгиликлар ҳақида гап бошлаган Крюгер тўсатдан ўзини ёмон ҳис этиб, саҳнага қулади. Уни ўша заҳоти олиб кетишди, тақдимот эса номаълум муддатга қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, Франкфурт халқаро автосалонида автомобиллар кўргазмаси 15 сентябрда бошланиб, 27 сентябргача давом этади. Унда дунёнинг 39 мамлакатидан келган етакчи компаниялар 200 дан зиёд янги автомобиллар тақдимотини ўтказиши кутилмоқда.
Биринчи икки кун кўргазма бозор қатнашчилари ва журналистлар учун ишлайди. 17 сентябрда Германия канцлери Ангела Меркель томонидан расман очилгач, автосалонни томошабинлар ҳам келиб кўриши мумкин.
Изоҳ (0)