Google 13 сентябрь, якшанба куни Hyundai Motors America компаниясининг собиқ бош директори Жон Кравчик автомобиль бўлинмаси раҳбари этиб тайинланганини эълон қилди. У ўз-ўзини бошқарадиган машиналар ва уларнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш масалаларига бош-қош бўлади. Бу ҳақда «Tjournal.ru» хабар бермоқда.
Google вакилларининг айтишича, Кравчик бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик ўрнатишда ҳам ёрдам беради, чунки компания ўз-ўзини бошқарадиган машиналарини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштираётгани йўқ.
Кравчик Hyundai Motors America компаниясида 2003 йилдан бери ишлар (бунгача 14 йил давомида Ford компаниясида меҳнат қилган), 2008 йилда эса унинг президенти ва бош директори этиб тайинланган эди. 2013 йилда у TrueCar компаниясига бошчилик қилиш ва янги технологиялар билан шуғулланиш мақсадида Hyundai’ни тарк этганди.
Изоҳ (0)