Жорий йилнинг Nissan Leaf модели бозорда энг оммабоп автомобиллардан бири ҳисобланади, деб ёзади «Computerra.ru».
Бир марта олган қуввати билан машина 135 км масофани босиши мумкин. 2016 йилги моделда эса бир қатор яхшиланишлар кузатилди. Хусусан, батарея қуввати 27 фоизга — 24 дан 30 кВт/соатгача оширилди. У бир марта олган қуввати билан 170 км йўл юра олади.
Электромобиль нархи эса ўртача даражада қолди. Уларнинг қиймати 21 510 доллардан бошланади.
Изоҳ (0)