Google компанияси томонидан эълон қилинган таҳлилий ҳисобот маълумотларига кўра, Chevrolet Ўзбекистондаги энг оммабоп автомобиль бренди деб топилди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Қидирув тизими маълумотларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистонда бир ойда кўпи билан 1,9 минг марта Chevrolet бўйича Google’га сўров берилган.
Аввалроқ Ўзбекистон 2010 йилдан бери Chevrolet машиналари сотилиши ҳажми бўйича жаҳонда кучли ўнликда туриши маълум қилинган эди.
«Carzone.uz»нинг Google ҳисоботига асосланиб хабар беришича, қозоғистонликлар қидирув тизимида Hyundai’ни, Қирғизистон ва Туркманистондаги интернет фойдаланувчилар эса асосан BMW’ни қидиришлари маълум бўлди.
Изоҳ (0)