Швециянинг TeliaSonera компанияси Евросиё минтақасидаги фаолиятини аста-секинлик билан тугатади ҳамда Европа ва Швеция бозорига эътиборини кучайтиради. Бу ҳақда телекоммуникация компанияси 17 сентябрь, пайшанба куни маълум қилди, деб ёзади Interfax.
«Жараён Евросиё минтақасидаги иштирокимизни қисқартириб, бироз вақтдан сўнг уни тўлиқ тарк этиш мақсадида бошланди», — дейилади компания баёнотида.
ТеliaSonera Евросиё минтақасига собиқ Иттифоқ мамлакатлари — Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдавия, Грузия, шунингдек, Непални киритади.
Изоҳ (0)