2015 йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Али Мардоний Фардни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида элчининг Ўзбекистон—Эрон мулоқотини мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга қўшган ҳиссаси таъкидланди.
Эрон элчиси, ўз навбатида, Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти учун яратилган шароитлар ва кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)