«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти 2015 йил 1 октябрдан электр энергиясининг нархлари ошганини маълум қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Қайд этишларича, 1 киловатт/соат электр энергия нархи 8 фоизга ўсиб, 155 сўмдан 167,40 сўмга чиққан.
Электр плиталар билан жиҳозланган турар-жой аҳолиси учун эса электр энергия нархи 77,5 сўмдан 83,7 сўмгача қимматлашган (ўсиш — 8 фоиз).
«Ўзбекэнерго»нинг изоҳлашича, электр энергия тарифларининг қимматлашуви ёқилғи-энергия бойликларининг таннархи ошиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, электр энергия тарифлари охирги марта 2015 йил 15 майида оширилган эди.
Изоҳ (0)