17 сентябрь куни Ироқ пойтахтидаги марказий даҳалардан бирида иккита кучли портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Sky News Arabia ёзишича, қурбонлар ва яраланганлар бор, бироқ уларнинг аниқ сони маълум қилинмаяпти.
Ироқнинг «Ас Сумария» телеканали маълумотларига кўра, худкушлардан бири Бағдоднинг асосан шиалар яшовчи ва қаттиқ қўриқланувчи ҳудудидаги Баб-эш-Шарқий даҳасида, иккинчиси Эль Васба майдонида ўзини портлатган.
Изоҳ (0)