• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси кўриб чиқилди

    15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Конституциясида Қонунчилик палатасига берилган ваколатларга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи батафсил кўриб чиқилди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: ngo.uz

    Фото: ngo.uz

    Мажлисда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида маъруза қилди.

    Чуқур ўйланган, пухта пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг амалга оширилганлиги Давлат бюджети даромад қисмининг прогноз кўрсаткичларига нисбатан ижросини 100,3 фоизга таъминлаб, бу ЯИМга нисбатан 23,6 фоизни ташкил этди. Давлат бюджетининг харажатлари ЯИМга нисбатан 23,4 фоизни ташкил этиб, бу Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ЯИМга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан бажариш имконини берди.

    Бюджет сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақланиб турибди: харажатлар қисмининг 59,2 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилди.

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сўзга чиққан депутатлар иқтисодиётнинг барқарор ўсиши суръатларини таъминлашда, бинобарин – давлат ғазнасини ҳам кўпайтиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли тобора ошиб бораётганлигини таъкидлади. Солиқ юки анча камайиб бораётганлиги шароитида кичик корхоналар ва микрофирмалардан ягона солиқ тўлови тушумлари ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 22,8 фоизга ошди. Бу татбиқ этилаётган солиқ имтиёзлари ва преференциялар самарадорлигидан далолат беради.

    Шу билан бирга, давлат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик соҳасидаги қонун ҳужжатларини ижро этишлари устидан назоратни кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

    Корхоналар рақобатбардошлигини ошириш, ташқи бозорларда харидоргир бўлган маҳсулот чиқарадиган янги қувватлар ишга туширилишини рағбатлантириш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида йил бошидан бери экспорт фаолиятига яна 493 та корхона жалб этилди. Янги 168 турдаги товарларнинг экспортга етказиб берилиши амалга оширилди. 255 минг тонна мева-сабзавот маҳсулоти экспорт қилинди, экспорт ҳажми 7,4 фоизга ошди.

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясидан сўзга чиққанлар мажлис иштирокчиларининг диққатини 2015 йил биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети маблағларининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилганлигига қаратди.

    Депутатлар марказда ва жойларда давлат бошқаруви органларининг, бюджет ташкилотларининг бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, молиявий интизомга риоя қилиш, шунингдек, Бюджет кодекси нормалари ва қоидалари ижро этилиши устидан назоратни янада кучайтириш бўйича масъулиятини оширишга доир бир қатор таклифлар билдирди.

    Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоларининг фикрича, ҳисобот даврида таълим ва соғлиқни сақлаш борасидаги харажатлар ижтимоий соҳа харажатлари таркибида ҳамон кўпроқ қисмни ташкил этмоқда. Бунда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва фаровонлигини оширишга Давлат бюджетидан 1049,8 миллиард сўм ажратилди. «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни фаол амалга ошириш айниқса, кексаларнинг, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш имконини берди. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат дастурини амалга оширишга 1,5 триллион сўм, шунингдек, 37 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ йўналтирилди. Фракция аъзолари Дастур ижроси устидан, хусусан, унинг амалга оширилиши учун Давлат бюджетидан йўналтириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий парламент назорати йўлга қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.

    Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзолари таъкидладиларки, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қаторига киради. Бу атмосфера ҳавосини, сув ва ер ресурсларини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўйича бир қатор тадбирларни амалга ошириш имконини берди. Тозалаш иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Аҳолининг сифатли ичимлик сувидан фойдалана олишини ошириш ва аҳоли пунктларининг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Йилнинг ўтган даврида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 48,6 миллион АҚШ доллари ва Давлат бюджетидан 191,2 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилди.

    Муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади ҳамда тегишли қарор қабул қилди.

    16.09.2015, 15:54   Изоҳ (0)   4500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Хитой вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

    16.09.2015, 15:00

    Бельгия парламенти қуйи палатаси раиси Олий Мажлис Сенати раиси билан учрашди

    16.09.2015, 14:33

    GM Powertrain Uzbekistan заводида Оила куни нишонланди

    16.09.2015, 14:16

    1 октябрдан электр энергияси тўлови 8 фоизга қимматлашади

    16.09.2015, 11:51

    Денов туманида «Газель» маркасидаги маршрутка ёниб кетгани хабар қилинди

    16.09.2015, 11:22

    Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Туркманистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

    16.09.2015, 10:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.