Супер оғир вазнда WBA мунтазам чемпиони Руслан Чагаев Россия фуқаролигини олмоқчи эмаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «12news.uz» «ТАСС»га таяниб.
«Айни пайтда бундай истагим йўқ. Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Россияга тез-тез келиб турибман, бироқ Ўзбекистон паспорти билан ҳам муаммолар юзага келаётгани йўқ», — деди у.
Нашр эслатишича, 17 октябрь куни Германиянинг Киль шаҳрида Руслан Чагаев ва пуэрто-риколик боксчи Фрес Окендо ўртасида реванш жанги бўлиб ўтиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)