ФИФА 2018 йилги жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи босқич 5-тур учрашувидаги Баҳрайн ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирокидаги ўйинга ҳакамларни тайинлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
ФИФА ҳакамлар департаменти қарорига кўра, 8 октябрь куни Манамада бўлиб ўтадиган учрашувни Тожо Минору бошчилигидаги япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакамга Наги Тошиюки ва Синзи Очи ёрдам беради. Захира ҳаками вазифасини бангладешлик Раҳмон Мизанур бажаради.
Саудия арабистонилик Абдулраҳмон Алзеид учрашув назоратчиси, гуамлик Майкл Бордалло эса ўйин комиссари этиб тайинланди.
Изоҳ (0)