«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Европа Иттифоқи мамлакатларида парвозларни амалга ошириш учун Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) рухсатномасини олди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
2014 йил 26 майидан эътиборан Европа Иттифоқининг иттифоқ мамлакатлари аэропортларига парвозларни амалга ошираётган авиаташувчиларни авторизация қилиш ва ҳаво кемаларининг хавфсизлиги мониторингини ташкил этиш бўйича янги регламенти кучга киргани муносабати билан мазкур рухсатномани олиш зарурати туғилган эди.
«Қайд этиш жоиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рухсатномани EASA томонидан бирорта эътирозсиз олди. Бу эса авиакомпаниянинг халқаро авиабозорда ишончли ва хавфсиз авиаташувчи мақомини яна бир бор тасдиқлади», — дейилади миллий авиакомпания баёнотида.
Изоҳ (0)