13 сентябрь, якшанба куни АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида якунланган «Мисс Америка — 2016» гўзаллик танловида Уорнер-Робинс шаҳри вакили (Жоржия штати) Бетти Кэнтрелл ғолиб чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу ном учун 50 та штат, Колумбия федераль округи ва Пуэрто-Рикодан келган 52 нафар соҳибжамол курашди. Ҳакамлар ҳайъатини америкалик хонанда ва модель Ванесса Уильямс бошқарди. У 1984 йилда шу танловда ғолиб чиққан биринчи қора танли қиз бўлганди.
Биринчи бор 1921 йилда бўлиб ўтган «Мисс Америка» танловида 17 дан 24 ёшгача бўлган қизлар иштирок этади. Ҳакамлар нафақат уларнинг ташқи кўриниши, балки қобилиятини намойиш этиши ва саволларга жавоб бера олишига ҳам эътибор қаратади.
Мейкон шаҳридаги Мерсера университетида мусиқали педагогикадан таҳсил олаётган 21 ёшли Бетти Кэнтрелл танловда опера ариясини ижро этди.
Изоҳ (0)