Австралия ҳукумати вазирлари 14 сентябрь, душанба куни мамлакат бош вазири Тони Эбботга истеъфо бериши тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, жумладан, ташқи ишлар вазири Жули Бишоп ва алоқа вазири Малкольм Тернбулл шундай фикр билдирган.
«Бош вазир мамлакатимиз учун зарур бўлган иқтисодий сиёсатни юргизишни уддалай олмаяпти. Бизга бошқа йўсиндаги раҳбар керак», — дея баёнот берган Тернбулл журналистлар билан учрашуви чоғида.
Reuters айнан алоқа вазири Тони Эбботнинг асосий рақиби эканлигига урғу бермоқда.
Изоҳ (0)