Мексика Миср ҳукуматидан мисрлик полициячилар томонидан ўққа тутилган мексикалик сайёҳларнинг ўлими билан боғлиқ вазиятни изчил тергов қилишни талаб этди. Бу ҳақда, «РИА Новости» хабарига кўра, Мексика президенти Энрике Пенья Ньето маълум қилди.
«Мексика мамлакат фуқароларига қарши қаратилган мазкур ҳаракатларни қоралайди ва Миср ҳукуматидан юз берган ҳодиса юзасидан изчил тергов олиб боришни талаб қилади», — деб ёзди президент Twitter’даги саҳифасида.
México condena estos hechos en contra de nuestros ciudadanos y ha exigido al gobierno de Egipto una exhaustiva investigación de lo ocurrido.
— Enrique Peña Nieto (@EPN) September 14, 2015
Аввалроқ Миср Ички ишлар вазирлиги 12 киши, хусусан, мексикалик сайёҳлар ва уларга ҳамроҳлик қилаётган мисрлик гидлар куч тузилмалари ходимлари томонидан отиб ўлдирилгани, сайёҳлик гуруҳининг ўн аъзоси тан жароҳати олгани ҳақида хабар берганди. Хавфсизлик хизмати ходимлари туристларни террорчи, деб ўйлаган.
Миср ИИВнинг аниқлик киритишича, ҳодиса Шарқий саҳродаги Ал-Ваҳат ҳудудида, полиция ва армия кучлари террорчиларни таъқиб этаётган вақтда юз берган. Туристлар гуруҳи таркибида бошқа мамлакатларнинг вакиллари бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча ахборот келиб тушгани йўқ.
Изоҳ (0)