Австрия канцлери Вернер Файман армиянинг давлат чегараларини қўриқлашга жалб этилишини эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Икки соат мобайнида 2,2 минг аскар сафарбар этилди, улар чегараларнинг зарур бўлган қисмига полицияни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади», — дея аниқлик киритди Файман. Унинг сўзларига кўра, чегарадаги назорат «Шенген келишуви талаблари доирасида» ўтказилади.
«Агар Германия чегара назоратини қайта тиклаган бўлса, Австрия ҳам чегарадаги текширувларни кучайтириши керак», — деди ўз навбатида вице-канцлер Райнхольд Миттерленер.
«Экспертлар қочоқларнинг катта қисми бир неча кундан кейин Венгрия орқали эмас, Словакия, Словения ва Хорватия орқали ўта бошлашини айтмоқда», — дея қўшиб қўйди у.
Изоҳ (0)