АҚШ махсус хизматлари томонидан Рим папаси Францискнинг келгуси ҳафтага белгиланган Қўшма Штатларга ташрифи чоғида рўй бериши мумкин бўлган тажовузнинг олди олинди. Бу ҳақда Конгресс вакиллар палатаси миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Майкл Маккол маълум қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ушбу маълумот юқори даражали шахслар қўриқланиши учун жавоб берадиган махсус хизматдан олинганини билдирган конгрессмен ҳодисанинг тўлиқ тафсилотларини ошкор этишни истамади.
Рим папаси 22—27 сентябрь кунлари Вашингтон, Нью-Йорк ва Филадельфияга ташриф буюради. У Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади, шунингдек, АҚШ Конгресси вакиллар палатаси ва сенатининг қўшма йиғилишида иштирок этадиган илк Ватикан раҳбари бўлади.
Франциск Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясида маъруза қилиши, Филадельфияда эса муҳожирлик масалалари ва диний эркинлик мавзусидаги чиқиши ҳамда диний маросим ўтказиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)