Латвиянинг Адажи полигонида 14 сентябрь куни «Кумуш ўқ-2015» қуруқликдаги кучларининг халқаро ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар беради.
Ўқув машғулотларида Латвия, АҚШ, Дания, Канада, Буюк Британия ва Германиядан 2100 дан ортиқ ҳарбий иштирок этади.
«Кумуш ўқ-2015» ўқув машғулотлари 29 сентябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)