Венеция кинофестивалининг бош мукофоти — «Олтин шер» венесуэлалик режиссёр Лоренцо Вигаснинг ўрта ёшлардаги эркак ва жиноий тўда аъзоси бўлган ўсмир йигит ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Узоқдан» фильмига топширилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Хабар беришларича, «Узоқдан» — Вигаснинг илк тўлиқ метражли фильми бўлиб, дастлаб у Венециядаги кинофестивалнинг ғолиблигига номзодлар қаторида тилга олинмаган эди.
Энг яхши режиссёрлик иши учун аталган «Кумуш шер» мукофоти эса «Уруғ» («Клан») фильми учун Пабло Траперога насиб этди.
Изоҳ (0)