Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас Сиси ҳукумат истеъфосини қабул қилди ҳамда амалдаги бош вазир Иброҳим Маҳлаб ва унинг маҳкамаси аъзоларига ҳукумат ижроия органининг янги таркиби шакллангунича ўз мажбуриятларини бажаришни топширди, дея хабар бермоқда «Ведомости». Маҳлаб 12 сентябрь, шанба куни истеъфо берган эди.
Президент янги ҳукуматни шакллантиришни нефть вазири Шариф Исмоилга юклади.
Кузатувчилар қайд этишича, ўтган йилнинг июнидан бери фаолият олиб бораётган ҳукумат истеъфоси коррупция бўйича шов-шув билан боғлиқ, унга қишлоқ хўжалиги вазирлиги мансабдорлари, жумладан муассаса раҳбари аралашган эди.
Изоҳ (0)