Украинанинг Львов шаҳридаги косметология касалхонасида пластик операциядан сўнг 18 ёшли қиз ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, шифокорлар бурун шаклини ўнглаш (ринопластика) амалиётини ўтказган, аммо ҳушсизлантириш (наркоз) жараёнидан чиқиш чоғида қизнинг юраги тўхтаб қолган. Ўтказилган суд-тиббиёт текширувлари ўлим сабабларини аниқлай олмади.
Қизнинг отаси милицияга мурожаат қилди, мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Айни пайтда терговчилар икки ҳафтадан икки ойгача чўзиладиган гистология экспертизаси натижаларини кутмоқда.
Изоҳ (0)