Британия парламентининг қуйи палатаси тузалишига умид бўлмаган беморлар учун эвтаназия — ихтиёрий ўлимга рухсат берилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқулламади. Бу ҳақда The Guardian маълумотларига асосланиб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
Ушбу қонун лойиҳасини ёқлаб 118 нафар парламент аъзоси овоз берди, 330 нафар депутат эса қарши бўлди. Қонун лойиҳасини Лейбористлар партиясидан Роб Маррис таклиф қилган. Унда шифокорлар хулосасига кўра, яшашига ярим йилдан кам қолган беморларга ҳаётдан ихтиёрий кетишига рухсат бериш таклиф этилганди.
Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ҳам эвтаназияга рухсат берилишига қарши чиқди. «Бош вазир бу масалада шошилинч қадамлар қўйилмаслиги лозим деб ҳисоблайди ва эвтаназияга яқинлаштирувчи ҳаракатларни ёқламайди», — дея маълум қилинган ҳукумат раҳбарининг офисида.
Изоҳ (0)