Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл клубдаги оғир рақобатдан азият чеккани туфайли ёрдам сўраб руҳшуносга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Бэйл Криштиану Роналду билан бир жамоада тўп суришга қийналмоқда, шу сабабли профессионал руҳшунос ёрдамини олган.
Мутахассис Жейми Эдвардс Бэйлнинг ўзига бўлган ишончни қайтарди ва футболчи Уэльс терма жамоасининг тўртта ўйинида ва «Реал»нинг мавсум бошидаги ўйинларида учта гол уришга муваффақ бўлган.
Қайд этиш жоиз, мазкур учрашувларнинг барчасида Бэйл 90 дақиқадан майдонда ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)