12 сентябрь, шанба куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 2016 йил бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё чемпионати (U-23) финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда «The-uff.com» хабар бермоқда.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «С» гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда Виктор Жалилов бошчилигидаги терма жамоага Жанубий Корея, Ироқ ҳамда Яман терма жамоалари рақиблик қилади.
Қуйида барча гуруҳлар қандай кўриниш олгани билан танишишингиз мумкин:
А гуруҳи: Қатар, Сурия, Эрон, Хитой
B гуруҳи: Саудия Арабистони, Япония, КХДР, Таиланд
C гуруҳи: Ироқ, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Яман
D гуруҳи: Иордания, Австралия, БАА, Вьетнам
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати келгуси йилнинг 12 — 30 январь кунлари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)