АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтоннинг электрон ёзишмаси тикланиши мумкин, жумладан, ёмон ниятдаги шахслар томонидан ҳам. Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Клинтон хонимга қарашли хусусий серверни бошқарувчи компания сервер тўлиқ тозалангани ҳақидаги маълумотларга эга эмаслигини баён қилган», — дея таъкидлайди газета.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳиллари Клинтон шахсий электрон почтасидан хизмат ёзишмалари учун фойдалангани катта хато бўлгани ва бундан афсусда эканини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)