Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Давлат думаси депутатларини судларга Қуръон ва бошқа муқаддас китоблар матнларига тегишли қарор қабул қилишни тақиқлашга чақирди, дея хабар бермоқда Interfax.
«Мен шунга қатъий аминманки, Давлат думаси суд тартибида бевосита Қуръон ва бошқа муқаддас китоблар матнларига алоқадор ҳукмларни чиқаришни ман этувчи қонунни қабул қилиши керак», — деб ёзди Қодиров Instagram саҳифасида.
Чеченистон раҳбари таъкидлашича, амалда Россияда туман судлари мамлакатнинг ўнлаб миллион аҳолиси манфаатларига тегишли қарорларни қабул қилади.
«Диннинг қадриятлари қонундан ташқарида деб эълон қилинар экан, виждон эркинлиги ҳақида гапириб бўлмайди», — дея қайд этди у.
Изоҳ (0)