Хитой шимоли-шарқида жойлашган ресторан ишчи ходимлари раҳбариятига тиз чўккан ҳолда миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар беради.
Ҳодиса Ляонин вилоятидаги Шеньян шаҳрида содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ўнлаб қизил иш кийимидаги ходимлар марказий майдонда тиз чўкиб, «Раҳмат, бошлиқ! Менга иш берганлигингиз учун, раҳмат!», деб миннатдорлик билдирган.
50 га яқин киши содир бўлаётган ҳодисани кузатиб турди. Маросим видеотасвирга ёзиб олинди. Муассаса раҳбари видеоёзувни ресторан тизимидаги ҳамкасбларига «корпоратив маданиятни тарғиб этиш» учун юбориш ниятида.
Маҳаллий аҳолини юз берган ҳодиса ғазаблантирди. Улар раҳбариятни ўз ходимларини ҳурмат қилмасликда ва меҳнат қонунчилигини бузишда айблади.
Изоҳ (0)