Венесуэла мухолифати етакчиси Леополдо Лопес оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбдор саналиб, 13 йил ва 9 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Каракас суди Лопесни мамлакатда 2014 йил февраль—март ойларида бўлиб ўтган ҳукуматга қарши намойишлар чоғида жамоат тартибини бузиш ва мулкка зиён етказишга ундаганликда айбдор, деб топди.
Лопес 40 киши ҳалок бўлишига олиб келган намойишлар бошланганидан сўнг қамоққа олинган эди. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари бу жазонинг сиёсий ҳукм эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)