АҚШ элчисига ҳужум уюштирган ва жароҳатлаган Жанубий Корея фуқароси 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Сеул марказий округ суди 56 ёшли Ким Ки Чжонни қотилликка уриниш ва чет эл дипломатига ҳужум қилишда айблади.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 5 март куни Ким Ки Чжон АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси Марк Липпет Сеулдаги маданият марказига келганида ҳужум қилган ва тиғ билан бир неча жойини жароҳатлаган эди. Элчи бир ҳафта касалхонада даволанишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)