Украинанинг «НТН» телеканали «Свидок» янгиликлар дастури бошловчиси Катерина Булатова Уэльсдаги Лланвайрпуллгвингиллгогерихверндробуллллантисилёгогогох қишлоғи номини тутилишсиз айта олган об-ҳаво маълумоти бошловчиси ҳақида хабар берди, деб ёзади Meduza.
Украиналик бошловчи мазкур қизиқарли ҳолат ҳақида хабар бераркан, ўзи ҳам қишлоқ номини айтиб ўтди — фақат украинча талаффуз (аксент)да.
https://www.youtube.com/watch?t=44&v=ZduHUHC_vBs
Россиянинг «Дожд» канали бошловчиси Павел Лобков эса британиялик ҳамкасбини бутунлай ортда қолдириб кетишга қарор қилиб, бирданига учта энг мураккаб жой номини ўқиди.
Қайд этиш жоиз, Лобков бир вазиятда — Тауматохакатангихангакоооотаматпокаюхенукитанатау тепалигидаги ҳаво ҳароратини айтаётганида, тутилиб қолди.
Изоҳ (0)