Россия президенти Владимир Путин Қримда Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони билан учрашди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Сиёсий арбоблар Қрим урушида ҳалок бўлган Сардиния қироллиги аскарлари хотираси учун ўрнатилган ёдгорлик олдида учрашди.
Хабар беришларича, Италия собиқ бош вазири Қрим яриморолига шахсий ташриф билан келган.
Изоҳ (0)