Сурия армияси «Дамашқ – Хомс» йўлини эгаллаб олишга уринган 11 нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Манбанинг қўшимча қилишича, Заҳран Аллюш бошчилигидаги қуролланган «Жаиш ал-Ислом» гуруҳи жангарилари ўтган тунда Дамашқнинг шарқий остонасидаги бир неча ҳарбий блокпостларга ҳужум қилган, барча ҳужумлар муваффақиятли бартараф этилган.
Сурияда 2011 йил мартидан бери қуролли низо давом этмоқда, БМТ маълумотларига кўра, қуролли тўқнашувлар натижасида 220 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ҳукумат кучларига турли қуролли тузилмаларга тегишли жангариларнинг гуруҳларига қарши курашмоқда.
Изоҳ (0)