Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева мамлакат бош вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизматига асосланиб, «Новости – Казахстан» хабар бермоқда.
«Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, Дариға Назарбоева Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари этиб тайинланди», — дейилади Оқўрданинг твиттер аккаунтида эълон қилинган ахборотда.
Бунгача Дариға Назарбоева Қозоғистон парламенти қуйи палатаси вице-спикери сифатида ишлаб келаётганди. Бош вазир ўринбосари ўрнида у 11 сентябрь куни Актюбинск вилояти акими (ҳокими) этиб тайинланган Бердибек Сапарбаевни алмаштирди.
Изоҳ (0)