Инсон бошини трансплантация қилиш бўйича дунёдаги биринчи операция ўтказиладиган тахминий кун аниқланди, деб хабар беради «Вести.ru».
Россиялик 30 ёшли Валерий Спиридонов 2017 йилнинг декабрь ойида жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Италиялик нейрожарроҳ Сержио Канаверо томонидан амалга оширилувчи операция 36 соат давом этиши кутилмоқда.
Канаверонинг ҳисоблаш натижаларига кўра, барча зарурий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ушбу жараённинг барча тафсилотларини режалаштириш учун унга икки йил керак бўлади. Спиридоновнинг сўзларига қараганда, шифокорлар операциянинг муваффақиятига 99 фоиз ишонч ҳосил қилиши биланоқ, у амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Канаверо билан бирга операцияни хитойлик жарроҳ Рен Сяопинь олиб боради.
Изоҳ (0)