АҚШ Миллий география жамияти National Geographic журнали ва бошқа қатор активларини миллиардер Руперт Мердокка тегишли 21st Century Fox компаниясига сотганини маълум қилди. Бу ҳақда The New York Times нашрига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Миллий география жамияти нотижорат ташкилоти сифатида фаолиятини давом эттиради. Мердокнинг компанияси киритган маблағлар илм-фан ва тадқиқотларга киритиладиган инвестициялар миқдорини икки баробар кўпайтириш имконини беради .
Изоҳ (0)