Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жезказган Йўл-патруль хизмати ходими Ардак Алкеев йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ва хизмат вазифасини бажариш чоғида автоҳалокатни келтириб чиқарганлиги учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар беради.

Фото: tengrinews.kz

Фото: tengrinews.kz

Расмий маълумотларга қараганда, 2014 йилнинг 6 август куни полиция ходимига тўй кортежларига нисбатан рейдни амалга ошириш давомида раҳбарият томонидан қоидабузарларни қўлга олиш вазифаси юклатилган. Алкеев уларнинг ортидан таъқиб эта бошлаганда, ҳайдовчилар тезликни ошириб, бошқа автомобилларнинг ҳаракатланишига халақит берувчи тарзда ҳаракатлана бошлаган. Шунда полициячи ҳам улар каби ҳаракатланиб, ЙТҲнинг юзага келишига сабаб бўлган.

Ишдан озод этилган полициячи судга лавозимни тиклаш тўғрисида даъво киритган. Бироқ яқинда бўлиб ўтган суд собиқ полициячи даъвосини қаноатлантиришни рад этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)